"Зоҳидлик саккиз кишига қолди.
Уларнинг бошида Омир ибн Абдуллоҳ
ат-Тамимий турадилар".
(Улқума ибн Мурсад.)
Биз ҳозир ҳижратнинг ўн тўртинчи йилидамиз.
Саҳобаи киромлар ва улуғ ёшли тобеинлардан иборат ҳидоятчи
бинокорлар мусулмонлар халифаси Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳунинг
амри билан Басра шаҳрининг чегараларини чизмоқдалар. Улар бу ерни Форс
шаҳарларида ғазот қилаётган мусулмон қўшинларининг ҳарбий истеҳкомига,
даъватнинг маркази ва ер юзида Аллоҳнинг калимасини олий қилиш
минорасига айлантириш учун азму қарор қилганлар.
Араб жазирасининг ҳамма ерларидан: Нажддан, Ҳижоздан, Ямандан
мусулмон жамоалар янги шаҳар томон йўлга тушишган. Улар чегара вилоятга
ўрнашиб, душман томонга қалқон бўлишлари керак. Нажддан Басрага ҳижрат
қилганлар ичида Бани Тамим қабиласидан бўлмиш Омир ибн Абдуллоҳ
ат-Тамимий ал-Унбарий деган йигит ҳам бор эди...
Жорж - гавда бичими бақувват,
қадди-қомати келишган америкалик киши бўлиб, ёши элликдан ошган
бўлса-да, етти мучаси соғ ва жисмонан бақувватдир. У Вашингтон
шаҳрининг шимолий тарафида жойлашган кичик бир шаҳарчада истиқомат
қилади. Бу шаҳар бошқа минтақалардан фарқли ўлароқ иқтисоди унча
ривожланмаган, боз устига ҳар турли кўнгилочар ўйин-кулги масканларидан
деярли ҳоли бўлишига қарамасдан, барибир у ўзининг дарё бўйига туташган
мана шу мўъжазгина шаҳарчасини севар, у ердан кўчиб кетишни истамас
эди. Жорж кундуз кунлари Вашингтоннинг у чеккасидан бу чеккасига
қатнаб, тижорат қилса, қош қорайгач, яна ўзининг осуда ва мўъжаз
шаҳарчасига қайтиб, рафиқаси, икки қизалоғи ҳамда эндигина мактабни
битириб, дорулфунунга киришга тайёрланаётган ўғлидан иборат оиласи
даврасида ҳордиқ чиқарарди.
Зулҳижжа ойи яқинлашиб келар экан, Жорж ва унинг рафиқаси билан
фарзандлари бу ойнинг қачон бошланишини аниқлаш мақсадида исломий
эшиттиришларни қунт билан кузатишга киришдилар. Ҳатто арафа ва ҳайит
кунларининг аниқ санаси ҳақида маълумот олиш учун ис...
Ушбу воқеани менга шайх, Жалил Содиқ айтиб берган эдилар.
Шайх бир куни мендан сўраб қолдилар: “Дунёдаги энг жажжи даъватчи кимлигини биласанми?”.
- Мен : “Ҳа, у Исо ибни Марямдирлар , алайҳиссалом”.
- Шайх: “Йўқ, мен замонамиздагини сўраяпман?”
- Мен қизиқсиндим: “ Хўш , ким экан у?”
- Шайх: “Ундоқ бўлса, қулоқ сол ”, дедилар-да, ҳикояларини бошладилар.
“Менинг бир қариндошим бор. Аллоҳ дунё эшикларини унга кенг
очиб қўйган. Молу-давлат деганлари оқиб келган. Одамлар орасида бойлиги
туфайли, жуда обрў-эътибор топган. Ҳамма нарсада омади чопган, магар
Аллоҳ билан алоқасидагина омадсиз... У Зотдан умуман узилган. Намоз
нималигини билмайди. Гарчи, соғ-саломат жисм ва мўл ризқ эгаси
бўлишига қарамасдан (!), масжид эшигини қоқишни хаёлига ҳам
келтирмайди...
Ҳурматли ўқувчи биз қўйидаги сатрларда
пайғамбаримизнинг гўзал ахлоқларини ўргатадиган мактабларда таълим
олган, улуғ, салаф уламоларимиздан бирлари – 442-ҳижрий санада
туғилган, етти ёшидаёқ Қуръони Каримни ёд олган, умрини исломий илм ва
унинг таълимига бағишлаб, 535-ҳижрий санада тўқсон уч ёшида вафот
этган, муҳаддис олим, қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулбоқийнинг ҳаётида
воқеъ бўлган ва уни ўз тили билан сўзлаб берган, улуғ хулқлардан
омонатдорлик, вафо, хайрлик ишни ҳеч қандай муқобилсиз адо этиб, унинг
мукофотини охиратга заҳира қилиб қолдиришдек гўзал хулққа намуна
бўладиган бир воқеъани баён қилмоқчимиз. Умид қиламизки, ушбу воқеъа
сиз ҳам, мана шундай улуғ хулқларни касб этишингизда сизга албатта
кўмакчи бўлгай.
У зот ҳикоя қилиб айтади:
«Маккада
– уни Аллоҳ муборак этиб сақласин! – мужовир бўлиб турган кунларимнинг
бирида ейишга ҳеч нарса топа олмай, оч қолдим. Бу очликдан мени халос
этгудек бирор егулик қидириб кўчага чиқдим. Кўчада ипак матодан
ишланган, оғзини ҳам ипак билан боғлаб қўйи...
«Агарда Аллоҳ таъоло
сенга шаҳидликни насиб этса, менинг ҳаққимга шафоат сўрагин. Шаҳид
етмиш қариндоши ва етмиш қўшниси учун шафоат сўрай олади деб
эшитганман».
(Онанинг ўғлига айтганлари).
Бу ҳикоя тобеин Абу Қудома ва Аллоҳ йўлида сочини от учун тушов
тўқиб берган аёл ҳақидаги жуда машҳур ҳикоядир. Бу ҳикояни бир гуруҳ
жамоа нақл қилган. Жумладан Аҳмад ибн Жавзий Димашқий ҳам бу ҳикояни «Савқул арус ва унсун нуфус» деб номланган китобида шундай келтиради:
Мадинада Абу Қудома Шомий исмли бир киши яшар эди. Аллоҳ таъоло
унинг қалбига Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва Румга қарши ғазот қилиш
муҳаббатини солган эди. Бир куни Абу Қудома Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг масжидларида саҳобалар билан суҳбатлашиб ўтирган
эди. Шунда саҳобалардан бири:
- Эй Абу Қудома, бизга жиҳодда кўрган энг ажойиб нарсангиз ҳақида сўзлаб бе...
Ҳозир сиз билан Пайғамбар (с.а.в)
замонларидан кейин, саҳобийлар даврида иймон келтирган кишилардан
бирининг ҳаёти билан танишиб чиқамиз. Бу киши улуғ тобеин Ҳасан
Басрийдир. Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг аёлларидан бири Умму
Салама (Р.А) онамиз олдиларига бир киши:
«Хойра исмли
чўрингиз ўғил кўрибди», деган суюнч хабарини олиб келди. Умму Салама
онамиз розияллоҳу анҳо бу хабардан ниҳоятда хурсанд бўлдилар.
«Бориб, болани ҳам, онасини ҳам менинг уйимга олиб келинглар, у нифос муддатини шу ерда ўтказади», деб одам жўнатдилар.
Хойра
Умму Салама онамизга азиз ва суюмли аёл эди. Умму Салама онамиз уни
жуда яхши кўрар, ҳар сафар кўрганларида, қувониб кетар эдилар. Орадан
бироз ўтиб, Хойра боласини кўтариб келди. Умму Салама (р.а) гўдакка
қараб хурсанд бўлиб кетдилар. Чунки чақалоқнинг юзлари кишини кўзи
қувнайдиган даражада чиройли эди. Умму Сал...
Уламолар, даъватчи ва ислоҳотчилар
ўзларининг Аллоҳга бўлган садоқат ва ихлосларини ҳис этиб, Аллоҳ йўлида
жонларини қурбон қилишлари бошқалар учун ҲАЁТ бўлади.
Шундай
даъватчи ва мутафаккирлардан бири САЙЙИД ҚУТБ раҳимаҳуллоҳ эди. Унинг
ўлими уни таниган ва садоқатини билган одамлар қалбида чуқур из
қолдирди. Шундай одамлардан иккиси Саййид Қутб раҳимаҳуллоҳнинг
қамоқхонадаги қоровуллари ва ўлимига гувоҳ бўлган зобитлар эди.
Улардан бири шундай ҳикоя қилади:
У ерда ҳаётимизни тубдан ўзгартирган ва хаёлимизга келмаган ишлар содир бўлди.
Биз
ҳарбий қамоқхонада ҳар кеча уламолар, ёшлар ва аёллардан бир ёки бир
нечаларини қабул қилиб олар эдик. Бизга: "Булар яҳудийлар билан
ҳамкорлик қилган хоинлар! Уларнинг сирларини ўрганишимиз ва бунинг учун
энг қаттиқ жазоларни қўллашимиз керак!",- деган буйруқ берилар эди. Шу
буйруқнинг ўзи у бечораларнинг баданларини қамчи ва таёқлар билан
моматалоқ қилишга...